Янгийўлда 8 ёшли қизчани олиб кетмоқчи бўлган эркак қидирувга эълон қилинди
Янгийўлда нотаниш эркак 8 ёшли қизчани ўғирлашга уринган. Ушбу хабар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ишни ўз назорати остига олди, деб ёзади “Спутник” нашри Тошкент вилоят ИИБга таянган ҳолда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 29 январь куни 1-синф ўқувчиси дарслардан кейин мактабдан чиқиб, уйига йўл олган. Шу пайт унинг ёнига нотаниш эркак келиб, у билан гаплашишга ҳаракат қилган ва, агар қизча у билан бирга кетса, унга ширинликлар олиб беришни ваъда қилган. Эркак унинг мактаб портфелини олган ва улар бозор томонга йўл олган.
«Бирлз вақтдан сўнг қизча йиғлай бошлаган ва у билан бормаслигини айтган. Шундан сўнг нотаниш киши қизчага портфелни қайтариб, ўзи кетган», — дейилади хабарда.
Ваколатли органлар вакиллари билан суҳбат жараёнида ўқувчи қизнинг ота-онаси видеокамераларга тушиб қолган киши билан таниш эмаслигини айтган. Айни пайтда тергов бўлими томонидан нотаниш кишининг шахсини аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилмоқда.
Шарҳлар