Янгийўлдаги мактабда шифт қулаши натижасида икки нафар ўқувчи жабрланди

Янгийўлда жойлашган 6-мактабдаги синфхоналардан бирида шифт кўчиб тушиш ҳолати юз берди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради. Ҳодиса оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланиб, уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди.
 
Маълум бўлишича, мазкур мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилояти буюртмасига асосан вилоятга ажратилган қўшимча 3,3 млрд.сўм маблағ эвазига "Аҳмадхожи ал-Аваз" МЧЖ томонидан амалга оширилган.


 
Айни дамда шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра шаҳар прокуратураси, халқ таълими бўлими мудири, қурилиш ташкилоти билан биргаликда мактабни шифт қисмларининг чидамлилигини қайта текширувдан ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.