Йил охирида Самарқандда 21,1 млрд сўмлик савдо маркази ишга туширилади

Йил охирида Самарқандда 21

Тез орада Самарқанднинг Мирзо Улуғбек кўчасида Marokand city савдо-кўнгилочар маркази ўз фаолиятини бошлайди. Лойиҳанинг умумий қиймати 21 млрд 125 млн сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда Самарқанд вилоят туризмни ривожлантириш департаментининг матбуот хизмати хабар беради.

Марказда болалар майдончаси, заргарлик дўконлари, фуд-корт, кийим-кечак, озиқ-овқат ва саноат моллари дўконлари ва бошқа бошқалар бўлиши кўзда тутилган.

Marokand city СМнинг очилиши шу йил декабрь ойига режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳанинг амалга ошиши 170 дан ортиқ янги иш ўринларини яратади.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: Samcity

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.