«Ёш тадқиқотчилар: 100 та ҳаққоний ҳикоя» лойиҳаси иштирокчиларни тўпламоқда
Ziyo Forum фан ва таълимни ривожлантириш фонди 35 ёшгача бўлган Ўзбекистон олимларини “Ёш тадқиқотчилар: 100 та ҳаққоний ҳикоя” лойиҳасида қатнашишг таклиф этади. Лойиҳа мақсади – илм-фан ёшларининг ютуқлари ва қийинчилари ҳақида ҳикоя қилиш, уларнинг илмий тадқиқотларига эътибор ва манзилли ёрдамни жалб этишдан иборат.
Ҳар бир ҳикоя — иштирокчиларнинг ҳаёти ва фаолияти, уларнинг илмий лойиҳалари ва ютуқлари ҳақидаги алоҳида фоторепортаждир. Тўпланган материални босма альманах – ҳар йиллик каталлог сифатида чиқариш режалаштирилган, унинг интернет-талқини эса алоҳида веб-ресурсда бўлади.
Қатнашиш учун аризани 2020 йил 30 июнгача Фонд сайтида ҳавола бўйича қолдириш мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар