Йўловчиларга поезд чипталарининг қиймати тўлиқ қайтарилади, авиа ва темир йўл қатновлари тўхтатилади

Йўловчиларга поезд чипталарининг қиймати тўлиқ қайтарилади

13 июлдан ички авиа ва темир йўл қатновлари тўхтатилади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия қарорида сўз боради.

Шунингдек 10 июлдан вилоятлар орасида автобус қатновлари ҳам чекланмоқда. Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади. Чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади.

Шунингдек, карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказишда темирйўл ва автобуслардан фойдаланилади.

Қайд этиб ўтамиз, 10 июлдан 1 август санасигача поезд йўловчиларига 5900 та чипта сотилган. Карантин чоралари кучайтирилиши ва темир йўл қатнови чекланиши муносабати билан чипталарнинг нархи йўловчиларга тўлиқ қайтарилади, деб ёзади Газета.uz нашри Транспорт вазирлигининг матбуот котиби Наврўз Ашурматовга таянган ҳолда.

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси 1-10 август кунлари йўловчилар томонидан июль ойи учун харид қилинган ойлик чипталар ва жетонлар қайтариб олинади, фойдаланилмаган кунлар учун маблағлар эса қайтарилади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.