ЮНИСЕФ: COVID-19 пандемияси болалар ҳуқуқлари соҳасидаги ютуқларни йўққа чиқариши мумкин
ЮНИСЕФ Бутунжаҳон болалар кунида “Ўзбекистондаги болалар вазиятининг таҳлили” ҳисоботни эълон қилди ва COVID-19 пандемияси эришилган ютуқларни йўққа чиқариши ва бутун мамлакат бўйлаб энг аҳволи заиф болаларнинг ҳолатини ёмонлаштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Ҳисоботда, жумладан, кам таъминланган оилаларнинг болаларини ва ногиронлиги бор болаларни ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш, ҳомиладор аёлларнинг озиқланиши ва ўсмирларнинг рухий саломатлиги борасида ташвишли тенденциялар ҳам тавсифланган.
«Ҳисобот ўз вақтида эълон қилинди. Бутун дунё ва Ўзбекистон COVID-19 пандемиясига қарши, яъни таълимдаги муаммолар, тўйиб овқат емаслик, сув ва санитария шароитларининг етишмовчилигига, шиддат билан ўсиб бораётган болалар қашшоқлигига қарши курашаётган бир пайтда, бизга асосланган қарорлар, чоралар қабул қилиш ва болалар учун эҳтимолий фожиали оқибатларнинг олдини олиш учун ахборот, маълумотлар ва далиллар керак», – дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзода.
Таҳлил натижалари тузилмавий тўсиқларни пухталик билан ўрганиш ва бартараф этиш заруратини тасдиқлади. Буларга бюджет маблағларининг самарасиз тақсимланиши, яширин харажатлар, яъни аҳолининг тиббий хизматлар учун нақд пул тўлаши, ижтимоий ҳимоя соҳасига мувозанатлаштирилмаган инвестициялар, турли ёшдаги фуқраолар учун таълим ҳамда кўп ҳолларда стандартларга мос келмайдиган етарли бўлмаган молиялаштириш ишлари киради.
Ушбу хулосалар COVID-19 пандемиясининг иқтисодий оқибатлари натижасида болалар қашшоқлигининг ошиши фонида қилинган. Ҳисоботда кам таъминланган оилаларнинг ва интернатда тарбияланувчи болалар ва ёшларни қамраб олиш муҳимлиги таъкидланади. Шунингдек ҳисобот муаллифлари болалар ўзларининг кундалик ҳаётида дуч келадиган ёмон соғлиқ, таълим олиш имкониятининг йўқлиги, паст турмуш тарзи, ҳуқуқсизлик, зўравонлик таҳдиди ва экологик хавфли ҳудудларда яшаш каби қатор маҳрумликлар комплекс баҳоланиши учун болалар камбағаллигининг кўп ўлчамли кўрсаткичини жорий этишни тавсия этмоқда. Бу камбағалликни қисқартириш бўйича маълумотларга бой ва мақсадли сиёсатни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Шунингдек ҳисоботда Ўзбекистондаги болалар ҳуқуқларини илгари суриш билан боғлиқ юзага келаётган янги муаммолар ва муҳим устуворликлар ҳам ажратиб кўрсатилган, бу ЮНИСЕФга, Ўзбекистон ҳукуматига ва ҳамкорларга Ўзбекистонда болаларнинг яшаш, ривожланиш, таълим олиш, ижтимоий таъминотга эга бўлиш, ҳимоя олиш ва қатнашиш ҳуқуқларини изчил амалга ошириш имконини таъминлайди.
Бош саҳифадаги фотосурат: ЮНИСЕФ
Шарҳлар