Юнусобод туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг бош шифокори қалбаки стикерлар тайёрлаб берган

Юнусобод туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг бош шифокори қалбаки стикерлар тайёрлаб берган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан терговга қадар ўтказилган текширувда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори 22 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига республикада эълон қилинган карантин вақтида эркин ҳаракатланиш учун сохта маълумотнома тайёрлаб, махсус рухсатнома расмийлаштириб берганлиги аниқланди.
 
Бош прокуратура тарқатган хабарга кўра, ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 209-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: Uznews

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.