Зарафшонда 300 нафар фуқаро сел туфайли эвакуация қилинди

Зарафшонда 300 нафар фуқаро сел туфайли эвакуация қилинди

13 май куни соат тахминан 02:30 дан 04:30 гача Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида жала ёмғирлари туфайли сел келиши кузатилди. Дастлабки маълумотларга кўра 4 та уй қисман шикастланган.

ФВВнинг хабар беришича, Навойи вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 70 нафар ходими зудлик билан воқеа жойига етиб келган ва 300 кишини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилган.

«Ўз вақтида бажарилган ва тезкор чоралар натижасида фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.