Ўзбекистон ва Россия президентлари ўзаро табрик алмашди
2014 йил 16 июнь куни Россия ва Ўзбекистон орасида Стратегик шериклик ҳақидаги шартнома имзоланганига 10 йил тўлди. Мазкур ҳужжатда турли соҳаларда икки томонлама ўзаро алоқаларнинг устувор йўналишлари қайд этилганини айтиш жоиз.
Байрам муносабати билан РФнинг Тошкентдаги элчихонасида Ўзбекистон ва Россия президентлари ўзаро табрик алмашди. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўзининг мурожаатида ушбу муҳим ҳужжатга мувофиқ яратилган турли даражадаги ўзаро алоқалар ва сиёсий мулоқот муханизмлари минтақавий хавфсизлик ва барқарорликнинг муҳим муаммолари бўйича очиқ фикрлар алмашинуви учун амалий воситага айланганини қайд этади.
Владимир Путин ҳам ўз мактубида Ўзбекистон фуқароларига фаровонлик ва равнақ тилар экан, ушбу муҳим ҳужжат Россия-Ўзбекистон алоқаларини янги сифат даражасига кўтаришга ёрдам берганини, турли соҳаларда икки томонлама ўзаро фойдали ҳамкорликни сезиларли даражада кенгайтиришни таъминлаганини таъкидлайди.
Мазкур Шартноманинг 10 йиллик фаолияти “Россиянинг Ўзбекистон билан алоҳида алоқаларини асрашга ва ривожлантиришга кўмаклашди”. У Россия ва Ўзбекистон халқларининг манфаати йўлида давлатларимиз орасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқликнинг олдинга қаратилган ривожланишига асосланувчи икки томонлама ўзаро алоқаларнинг бутун спектрини ифодалайди”, – дея қайд этади Россия элчихонасининг матбуот хизмати вакиллари.
Шарҳлар