Жаҳон банкининг эксперти карталардаги айланма бўйича солиқ қўмитасини хабардор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига изоҳ берди

Жаҳон банкининг эксперти карталардаги айланма бўйича солиқ қўмитасини хабардор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига изоҳ берди

Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк жисмоний шахсларнинг банк карталаридаги айланма ҳақида (сумма 30 млн сўмдан ошганда ва 10 дан ортиқ P2P транзакция амалга оширилганида) МБ ва бошқа банклар солиқ қўмитасини хабардор қилиши керак бўладиган тартибни жорий этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокамага тақдим этди.

Савдо-саноат палатаси ва Сенат қўмитаси лойиҳани қайта кўриб чиқиш талаби билан чиқишди, бунда улар лойиҳа “Банк сири тўғрисида”ги қонун ва Солиқ кодекси талабларига мувофиқ эмаслигини билдирди. Солиқ қўмитаси вакилларининг қайд этишича, айрим тадбиркорлар карта орқали солиқлардан бош тортмоқда, бу “хуфия иқтисодиёт” ривожланишига олиб келади.

ДСҚ Жаҳон банкининг давлат бошқаруви бўйича эксперти Раул Феликс Юнкера-Варела билан онлайн-конференция ўтказди.

Экспертнинг қайд этишича, Солиқ кодексининг 134-моддаси Солиқ қўмитасига банк ҳисобрақамлари ва улардаги транзакцияларга доир  зарур ахборотни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Ўз навбатида Савдо-саноат палатасининг қайд этишича, Солиқ кодексига сўров бўйича жисмоний шахсларнинг карталарига келиб тушган маблағлар айланмаси бўйича ахборотни тақдим этиш талаблари йўқ.

«Ушбу қонун лойиҳаси P2P соҳасидаги транзакцияларга доир умумий эмас, балки специфик ахборотни сўрашга қаратилган», – дейди Раул Феликс Юнкера-Варела.

«Ушбу норма қатор Европа мамлакатларида, Лотин Америкаси мамлакатларида кенг қўлланади ва ушбу ахборотдан фақат солиқ аудити мақсадларида фойдаланилади. Мен таъкидламоқчиманки, ушбу ахборотдан фақат таваккалларни таҳлил қилиш учун фойдаланилиши ва махфийлик кафолатланиши керак», – дея хулоса қилади эксперт.

Ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш 21 апрелгача давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.