Жиззах вилоятида эр-хотин жанжали окибатида икки ойлик бола вафот этди

Жиззах вилоятининг Даштобод қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро ўзининг шаърий никоҳидаги хотини билан жанжал қилган, деб ёзади Gazeta нашри вилоят ИИБ га таянган ҳолда.
 
9 октябрь куни соат 23:00 ларда бешикдаги чақалоқ йиғлайди. Аёлнинг гўдакни эплай олмаётганидан жаҳли чиққан эр қизини ўзи ухлатмоқчи бўлиб, жанжал келтириб чиқаради. У бешикдаги ёстиқ билан аёлнинг юзига бир неча маротаба уради, шунда гўдакнинг боши бешикнинг қиррасига урилади, унга бошқа жароҳатлар ҳам етказилади.
 
Икки ойлик бола реанимацияда вафот этади. Суд-тиббий экспертизаси Суд тиббий экспертизаси боланинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, мияга қон қуйилиши, кўкрак қафаси ва иккала сон соҳасидаги қон талашлар сабаб бўлганини қайд этади.
 
Суд фуқарони беш йилга озодликдан маҳрум қилди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.