Жиззах вилоятида мусиқа тан жароҳатини етказишга сабабчи бўлди
12 август куни соат 22.30 да 18 ёшли О.А., Шароф Рашидов тумани Самарқандқудуқ маҳалласида 40 ёшли Р.И., билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, “нега кеч бўлганда баланд овозда мусиқа қўйиб, бизнинг тинчимизни бузаябсан” деб, Р.И., нинг яшаш хонадони яқинида танасининг турли жойларига уриб, тепиб унга қасддан оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар беради.
Суд-тиббий экспертизанинг 2020 йил 7 сентябрдаги хулосасига кўра, Р.И., ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. О.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Шарҳлар