Жиззахда амалдор пора олаётганида қўлга олинди: у қурилиш тендерида ғолиблик учун пул талаб қилган

Жиззах ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини вақтинчалик бажараётган шахс пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда UzNews нашри Yoshlar телеканалининг “Янги Давр” дастурига таянган ҳолда хабар беради.

Амалдор тадбиркорга $2000 эвазига ижтимоий объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ўтказиладиган тендерда ғолиб чиқишга ёрдам беришни ваъда қилган.

6 май куни соат тахминан 20:00 да амалдор талаб қилинган суммани олаётган пайтида ушланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.