Жиззахда фуқарога нисбатан “безорилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди: у икки кишини дўппослаган
24 июнь куни соат тахминан 17:00 да Жиззахда 29 ёшли Б.У. маст ҳолатда Captiva русумли автомобилда “Обод” кўчасига келади. Бу ерда у таниши Н. билан гаплашмоқчи бўлади, дейилади ИИВ Тергов департаменти тарқатган хабарда.
Улар суҳбатлашаётган пайтда бу ерда вояга етмаган 14 ёшли М.Т. (қиз бола) ва бошқа фуқароларни чорва боқаётганлигини кўриб, уларни бу ердан кетказиш мақсадида куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, қўрқитиши натижасида ўзаро гап талашиб жанжаллашиши давомида Б.У. ҳеч бир сабабсиз, безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган, вояга етмаган М.Т. нинг отаси Л.Б. ва укаси Б.Б. ларнинг танасининг юз ва бош соҳасига тош билан уриб, тан жароҳати етказади.
Натижада фуқаро Л.Б., ва Б.Б. лар олган тан жароҳатлари билан РШТИЁМнинг Жиззах филиали тиббиёт бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.У. га нисбатан Жиззах шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Б.У. жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Instagram’даги саҳифамизга обуна бўлинг
Шарҳлар