ЖССТ раҳбари: «Биз барчадан қаерга боришлари ҳақидаги қарорга ҳаёт ва мамот масаласи сифатида қарашларини сўраймиз»

ЖССТ раҳбари: «Биз барчадан қаерга боришлари ҳақидаги қарорга ҳаёт ва мамот масаласи сифатида қарашларини сўраймиз»

Коронавирусга чалиниш даражаси нафақат АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон каби  мамлакатларда, балки Ўзбекистон, Австралия, Япония, Гонконг, Боливия, Судан, Эфиопия, Болгария, Бельгия, Исроил давлатларида ҳам ошиб бормоқда, дея қайд этади Reuters агентлиги.
 
Амалдорлар аввалги чекловларни сусайтирган кўплаб мамлакатлар касалликнинг дастлабки авжи қайд этилганидан кейин бир ойдан сўнг иккинчи авжни бошидан кечирмоқда.

«Биз аввалги “эски нормага” қайтмаймиз. Пандемия ҳаёт тарзимизни ўзгартириб бўлди», – деди ўтган ҳафтада ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебреисус. «Биз барчадан қаерга боришлари, нима қилишлари ва ким билан учрашишлари ҳақидаги қарорларга ҳаёт ва мамот масаласи сифатида қарашларини сўраймиз».
 
Reuters агентлигининг расмий манбалардан тўплаган маълумотлари охирги ой ичида касалланганлар сони ҳар куни рекорд даражада ошаётгани ҳақида хабар бераётган мамлакатлар сони барқарор ўсаётганини кўрсатмоқда.

Касалланиш ҳолатлари ва ўлим ҳолатлар бўйича ҳақиқий рақамлар, айниқса, соғлиқни сақлаш тизимлари камбағал бўлган мамлакатларда пасайтириб кўрсатилаётгани шубҳасиз, дейишмоқда соғлиқни сақлаш соҳасининг экспертлари ва расмий шахслари.

Telegram каналимизга обуна бўлинг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.