ЖССТ Ўзбекистонга қиймати 4 млн доллардан ортиқ инсонпарварлик юкини юборди

ЖССТ Ўзбекистонга қиймати 4 млн доллардан ортиқ инсонпарварлик юкини юборди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа минтақавий бюроси ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ЖССТ қароргоҳи томонидан глобал Ҳамжиҳатлик ва COVID-19 га жавоб фонди орқали харид қилинган умумий қиймати 4 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган ва умумий оғирлиги 85 тоннага яқин инсонпарварлик юкини республикага етказиб берди.

Инсонпарварлик юкини жўнатиш икки босқичда амалга оширилди. Юкнинг дастлабки партияси Тошкентга 8 июль куни етиб келди. У қуйидагилардан иборат эди: 619,400 та юз учун ҳимоя экрани, 2 176 000 дона жарроҳлик ниқоби. Иккинчи партия пойтахтга 17 июль куни етиб келди. У индивидуал ҳимоя воситаларидан, шу жумладан ҳимоя кўзойнаклари (95 200 дона), ҳимоя халатлари (178 000 дона), жарроҳлик ниқоблари (12 000 дона), KN95 респиратор ниқобларидан (1 064 000 дона)  ташкил топди.
 
Юк ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига берилади. Ушбу инсонпарварлик юки ЖССТ томонидан Ўзбекистонга кўрсатилаётган кўмакнинг бир қисми ҳисобланади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.