«Жуда қўрқинчли кино», «Франкенштейн», «Арра-6» – Ўзбекистонда яна нималарни кўриш тақиқланди?
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги мамлакат ҳудудига олиб кирилиши ва тарқатилиши тақиқланган фильмлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан 225 та хориж фильми ўрин олган.
Мазкур рўйхат Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг таҳлили натижалари бўйича 2017 йил 30 майдаги 2-сонли баённома билан тасдиқланган.
Ўзбек экспертларининг фикрича, рўйхатга кирган фильмлар ваҳшийлик, шафқатсизлик, зўравонлик, беҳаёлик саҳналарини ўз ичига олган бўлиб, ёшларга салбий таъсир кўрсатади.
«Экспертиза натижаларига мувофиқ, зўравонлик, ваҳшийлик, шафқатсизлик саҳнаарини ўз ичига олганлиги, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини, енгилтаклик, тартибсизлик, сексуал тийилмаганлик, гомосексуализм, свингерликни тарғиб қилиши боис 225 та хорижий фильм Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, кўпайтириш ва тарқатишга тавсия этилмайдиган фильмлар сифатида тан олинган», – дейилади Интеллектуал мулк агентлигининг хабарида.
Хусусан, сўз “Блэрлик жодугар”, “Полтергейст”, “Астрал”, “Z миллати”, “Самбиттоллар кўчасидаги даҳшат”, “Қиёмат туни 3” каби фильмлар ҳақида бормоқда. Киноларнинг тўлиқ рўйхатини бу ерда кўриш мумкин.
Шарҳлар