Журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон томонга берилди. Бу ҳақда 24.kg мамлакат Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг матбуот марказига таянган ҳолда хабар беради.
Маълумотларга кўра, фуқарони топшириш Қирғизистон қонунчилигида ва бериш ҳақидаги қарор қонуний кучга кирганидан кейин хорижий давлатлар фуқароларини жиноий жавобгарликка тортиш учун бериш тартибини назарда тутувчи давлатлараро келишувларда кўзда тутилган нормаларга амал қилган ҳолда ўтказилди.
«Бунда сўраётган томоннинг ваколатли органлари тарафидан Бобомурод Абдуллаевга ҳимоя учун барча имкониятлар, шу жумладан адвокатларнинг юридик ёрдами, қийноқлар қўлланмаслиги, шафқатсиз муносабатда бўлмаслик ва жазоламаслик, шунингдек зарурат бўлганида тегишли тиббий ёрдам тақдим этиш кафолатлари берилди», — дея қайд этишади матбуот марказидагилар.
Бобомурод Абдуллаев Қирғизистонда қочоқ мақомини сўраганди. У Қирғизистонга тўрт ойлик таълим олиш учун Марказий Осиё Америка университетининг таклифи бўйича келган экан. Аммо ўқиш тугаганидан сўнг коронавирус пандемияси туфайли давлат чегаралари ёпилгани учун ватанига қайтиб кета олмаган.
У 8 август куни Ўзбекистон ҳукуматининг сўрови бўйича ҳибсга олинди. Суд қарори билан Бобомурод Абдуллаев Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторида икки ойга қамоққа олинганди.
Шарҳлар