Samsung компанияси Ўзбекистонда телевизорлар ишлаб чиқаради

Samsung компанияси Ўзбекистонда телевизорлар ишлаб чиқаради

2014 йилнинг иккинчи ярмида Samsung Electronics компанияси Ўзбекистонда телевизорлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Гим Чан Ли “Экономическое обозрение” журналига берган интервьюсида маълум қилган.

Лойиҳа бўйича бошқа маълумотлар, шу жумладан, лойиҳага йўналтириладиган инвестициялар ҳажми маълум қилинмаган. Mobinfo.uz нашрининг ёзишича, Ўзбекистондаги телевизор сегментида Samsung компаниясининг улуши 30-35% ни ташкил этади.

Айни пайтда компания маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистонда кир ювиш машиналари, чангюткичлар, микротўлқинли печларни ишлаб чиқармоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.