Ўзбекистонда иссиқ сув билан таъминловчи қуёш коллекторларини ўрнатиш бўйича 21 та лойиҳа амалга ошириляпти
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш тадбирлари комплекси бўйича “Ўзэлектртармоқ” УК ва ҳудудий электр тармоқ корхоналарида иссиқ сув таъминоти учун қуёш коллекторларини ўрнатиш бўйича 21 та лойиҳа, “Ўзбекэнерго” ДАК томонидан бириктириб қўйилган корхоналарида Сурхондарё вилоятининг учта тураржой пункти ва бешта касб коллежларида фотоэлектр станцияларни ўрнатиш бўйича 8 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” матбуот хизмати хабар беради.
Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Осиё Ривожлантириш ва Тараққиёт Банки ўртасида заём битимига қўл қўйилди, лойиҳанинг техник-иқтисодий баҳоси тасдиқланди.
Шу билан бирга, “Хоразм ҲЭТК” нинг чорвачилик комплексида биогаз қурилмасини ишга тушириш бўйича 1 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланмоқда.
500 кВ КСларда иссиқ сув таъминоти учун қуёш коллекторларни жорий қилиш бўйича 7 та лойиҳага биноан “Ўзэлектртармоқ” УК магистрал электр тармоқлари томонидан коллекторларни ўрнатиш бўйича шартномалар тузилган. Хозирги пайтда барча кичик станцияларда коллекторлар ўрнатилган.
Бир қатор иссиқлик электр станцияларида , шу жумладан, Талимаржон, Тошкент ва Навоий электр станцияларида буғ-газ қурилмаларини қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари бўйича қуйидаги қурилиш ишлари олиб бориляпти:
– “Сирдарё ИЭС – Янги-Ангрен ИЭС” 500 кВ ХЛга ускуна ва қурилиш материалларини етказиб бериш учун битим тузилган, қурилиш-монтаж ишлари кетмоқда;
– Устюрт ГКМ объектларининг ташқи электр таъминоти учун ускуналар етказиб бериш мақсадида тендер ўтказиляпти, таклифларнинг техник қисмини баҳолаш ишлари якунланди. Майдонда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда;
– 0,4-6-10-35 кВ электр тармоқларини қайта қуриш ва янгилаш бўйича 370 км дан ортиқ юқори кучланиш линиялари қуриб битказилди, 300 тўпламдан ортиқ трансформатор кичик станциялари ўрнатилди.
Шунингдек гидроэлектр станцияларни модернизация қилиш бўйича Чорбоғ ГЭСнинг № 1 гидроагрегати модернизация қилиниб, ишчи ғилдираги янгиланди.
Шарҳлар