Ўзбекистон 900 МВт қуёш энергияси бўйича тендер эълон қилинади
Ўзбекистон Жаҳон банки гуруҳининг аъзоси бўлган Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан давлат-хусусий шериклиги (ДХШ) лойиҳалари ёрдамида қуёш энергиясини 900 мегаваттгача ривожлантириш тўғрисида мандат имзолади.
Яқин ойлар ичида Ўзбекистон ДХШ асосида ҳар бирининг қуввати 200 мегаватт бўлган қуёш энергетикаси соҳасидаги иккита лойиҳа бўйича тендер эълон қилади, шундан сўнг қолган 500 мегаватт қувват учун яна бир раунд амалга оширилади.
IFC трансакцион маслаҳатчи сифатида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳамда Энергетика вазирлигига биринчи ДХШ лойиҳаси бўйича тендерни тайёрлаш ва ўтказишга ёрдам берди. У танлов малакасидан ўтган ўн бир нафар иштирокчини ва бешта рақобатчи аризани жалб қилди.
«Қуёш энергияси бўйича биринчи ДХШ лойиҳаси мамлакатимизда қуёш энергияси нархлари учун юқори мўлжални ўрнатди. Биз Халқаро молия корпорациясининг Консультацион хизматлари кўмагида ушбу муваффақиятни кейинги раундларда такрорлашимиз ва шундай лойиҳаларни ривожлантириш ва молиялаштиришга яна юқори малакали хусусий иштирокчиларни жалб этишимиз мумкин» – дейди Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Жаҳон банки гуруҳи бошқарувчисининг Ўзбекистон бўйича ўринбосари Шуҳрат Вафаев.
Шарҳлар