«Central Bank of Uzbekistan» мобил иловаси ишга тушди
Ўзбекистон Марказий банки маҳаллий мобил иловалар ишлаб чиқувчиси бўлган «Global Solutions” компанияси билан ҳамкорликда «Central Bank of Uzbekistan» мобил иловасини ишлаб чиқди.
Илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятини ахборот томондан қўллаб-қувватлашни автоматлаштириш ва кенгайтириш учун мўлжалланган.
Мобил илова Интернет тармоғида фойдаланувчиларга МБнинг ахборот ресурсларидан Online фойдаланиш имконини беради. У орқали янгиланган маълумотларни кўриш ва олиш мумкин бўлади.
Илова фойдаланувчига сайтга тез кириш ва ахборотни ундаги бўлимлар орқали излаш имконини берувчи ахборот маълумотномаси кўринишида ташкил этилган.
Иловани Google play орқали юклаб олиш мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар