Ўзбекистонда илмий ходимларнинг маоши 12% га оширилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2014 йил 10 сентябрдаги қарори билан илмий-тадқиқот муассасаларида ишловчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий маоши миқдорига ўзгаришлар киритилди, дея хабар беради UZ24 нашри.
Иш ҳақи даражаси аввалги ставкаларни ҳисобга олган ҳолда 12% га кўтарилди. Шу тариқа, профессор (институт директори)нинг маоши 1 485 580 сўмдан 1 663 850 сўмга, фан номзодининг ойлик маоши эса 1 365 201 сўмдан 1 529 025 сўмга ошди.
Мазкур ўзгаришлар асосида илмий ва раҳбар ходимларнинг иш ҳақини қайта ҳисоблаш ва тўлаш ишлари 2014 йил 1 сентябрдан амалга оширилади.
Улашиш:
Шарҳлар