Буёғи жуда оз қолди

Буёғи жуда оз қолди

МТС мобил алоқа тармоғининг Ўзбекистонда ишга тушишига 61 кун қолди. 1 декабрь куни мамлакат ҳукумати томонидан ташкил этилган қўшма корхона доирасида МТС Ўзбекистондаги фаолиятини  қайтадан бошлайди.

«Айни пайтга қадар (ҚКга) частотали диапазон учун зарур бўлган 2G/3G/LTE лицензияси, рақамлар ва бошқа рухсатномалар берилди, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ инвестицияларнинг қайтарилиши ва бутлиги бўйича кафолатлар тақдим этилди», – дея хабар беради МТС.

Эслатиб ўтамиз, «МТС» компанияси (50,01%) ва Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги “Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси (49,99%) «Universal Mobile Systems” МЧЖ қўшма корхонасини таъсис қилган эди.
Қўшма корхона ўз фаолиятини олдин МТСнинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлмиш “Ўздунробита” ЧЭК МЧЖга тегишли бўлган мулк, ускуналар ва инфратузилма базасида амалга оширади.

Тез орада эса МТС ва Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банки ҳузуридаги Инвестиция низоларини тартибга солиш бўйича халқаро марказ (ICSID)га арбитраж муҳокамасини тўхтатиш ҳақидаги аризани йўллашни режалаштирмоқда.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.