Ўзбекистонга Россия НАНОтехнологиялари келмоқда
“РОСНАНО” вакиллари ва “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди, дея хабар қилади “Ўзбекнефтгаз”.
Ўтган ҳафта Тошкентда бўлиб ўтган учрашув чоғида компаниялар мутахассислари россиялик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган ва нефть-газ секторидаги корхоналарда энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган технологияларни, хусусан магистраль газ қувурларининг хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун геотехник мониторинг технологияларини муҳокама қилди.
Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини биргаликда амалга ошириш бўйича тайёргарлик тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Шунингдек томонлар “Ўзбекнефтгаз” вакилларининг Россиядаги ўзларини қизиқтираётган нанотехнологик ишлаб чиқаришларига ташрифи муддатларини ҳам муҳокама қилди.
Шарҳлар