Ўзбекистондаги рус тили ўқитувчилари учун услубий “ижодхона” ташкил этилади
Шу йилнинг 6-11 октябрь кунлари “Россотрудничество” ваколатхонаси базасида Ўзбекистондаги рус тили ўқитувчилари учун РФдан ташриф буюрган ҳамкасблари иштирокида услубий “ижодхона” ўтказилади, дея хабар беради “РИА Новости”.
Тадбирни ўтказиш давомида “Открытая русская школа” нотижорат таълим муассасаси вакиллари ўзбекистонлик иштирокчиларни рус тилига ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича энг янги ишланмалар билан таништиради.
Мазкур дастур мактаблар, олий ўқув юртларининг илмий-педагогик ходимлари, рус тилини чет тили сифатида ўргатувчи ўқитувчилар учун мўлжалланган бўлиб, рус тили бўйича маҳорат дарслари, педагогик “ижодхона”лар ҳамда рус тили ва адабиёти бўйича семинарларни ўз ичига олган.
Шарҳлар