«Боинг»лар Тошкентда таъмирланмоқда

«Боинг»лар Тошкентда таъмирланмоқда

Россиянинг «VimAvia» авиакомпанияси ва Қозоғистоннинг «SCAT» авиаташувчиси «Uzbekistan airways technics» («UAT» АК) авиакорхонасининг доимий шериклари ҳисобланади. «SCAT» авиакомпаниясининг “Боинг 767-300” самолётини  “A-check” шакли бўйича ва «VimAvia» компаниясининг  “Боинг 757” самолётини  «C-check” шакли бўйича таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари ҳамкорликнинг янги босқичига айланди, дея хабар беради авиакомпания сайти.

Эслатиб ўтамиз, «UAT» авиакорхонасининг айрим мижозлари билан ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланган. Шунингдек мунтазам асосда қўшимча келишувлар тузилмоқда. Кучли авиатаъмирлаш базасига эга корхона имижи мамлакат ташқарисида ҳам таниқли, бу эса халқаро авиация майдонида Миллий авиакомпания мақомига ижобий таъсир кўрсатади.

Олдин хабар берганимиздай, шу йил декабрь ойида Тошкентда корхона базасида “Boeing” билан ҳамкорликда Самолётлар конструкцияларининг йирик элементларини таъмирлаш марказини ишга тушириш режалаштирилган. Марказ йирик ҳаво кемаларига, шу жумладан, “Boeing-787-8 Dreamliner” самолётларига ҳам техник хизмат кўрсатади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.