“Beeline” Тошкент шаҳрида 30 дан зиёд 3G база станцияларини ишга туширди

“Beeline” Тошкент шаҳрида 30 дан зиёд 3G база станцияларини ишга туширди

Ўзбекистондаги энг йирик алоқа оператори бўлган “Beeline” компанияси 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғими янада кенгайгани ҳақида хабар беради. Хусусан, пойтахтда 30 дан зиёд учинчи авлод база станциялари ишга туширилди, деб ёзади “Дарё” нашри.

Янги 3G база станциялари пойтахтнинг қуйидаги туманларида ўрнатилди:

Олмазор тумани (Қорақамиш 2/4, Ғалаба, Зарқайнар ва Сағбон кўч.);
Бектемир тумани (Олмос кўч.);
Миробод тумани (Қизил Арват, Мироншох, Толимаржон, Эски Отчопар, 8 март кўч.);
Мирзо Улуғбек тумани (А. Югнакий мавзеси, Мустақиллик кўч.);
Сирғали тумани (Сирғали-1, -3, -4, Спутник-7 мавзелари);
Чилонзор тумани (Чилонзор-19 мавзеси);
Шайхонтоҳур тумани (Гулобод мавзеси, Олмазор, Архитекторлар кўч.);
Юнусобод тумани (Юнусобод-4, 19-мавзелари, Халқобод, Бозоров, А.Қодирий, Қорақамиш кўч.);
Яккасарой тумани (Абдуллаев, Боғибўстон кўч.);
Яшнобод тумани (Обишер, Авиасозлар кўч.).

Ушбу воқеани шарҳлар экан, “Unitel”нинг ҳудудий ривожлантириш бўйича директори Дмитрий Реш шундай деди: «“Beeline”нинг инновацион раҳнамолиги — бу нафақат юксак мақом, балки миллионлаб абонентлар олдидаги масъулиятидир. Бугунги кунда Тошкент мобил интернетнинг энг ривожланаётган бозори ҳисобланади. Шунинг учун 3G-қопламининг ишончли ривожланиши — биз мос келишга ҳаракат қилаётган вақт талабидир».
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.