Ўзбекистонда мингдан зиёд хусусий ўқув муассасаларининг фаолияти тўхтатилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги икки йил ичида Ўзбекистонда махсус лицензияга эга бўлмасдан туриб, таълим фаолияти билан шуғулланиб келган мингдан зиёд тадбиркорлик субъектининг фаолияти тугатилди. Бу ҳақда “12news” нашри хабар беради.
«Хусусан, фақат Тошкент шаҳрининг ўзидагина лицензияга эга бўлмасдан туриб абитуриентларни тайёрлаш, чет тилларини ўқитиш, тўқиш, ҳамширалик, сартарошликка ўргатиш, компьютер курслари билан шуғулланаётган 700 дан ортиқ ўқув муассасаси борлиги аниқланди, ҳозирда уларнинг кўпчилигининг фаолияти тўхтатилган», — дея қайд этади Адлия вазирлигинниг вакили.
Қайд этиб ўтамиз, нодавлат ўқув муассасаларига лицензия бериш билан Давлат тест маркази шуғулланади. Бундай фаолиятни лицензиясиз юритиш тақиқланган. Бундан ташқари, амалдаги қонунчиликка кўра уйда абитуриентларни кириш имтиҳонларига тайёрлаш билан шуғулланувчи репетиторлар ҳам лицензияга эга бўлишлари керак.
Шарҳлар