UMS компаниясининг янги директори тайинланди

UMS компаниясининг янги директори тайинланди

МТС янги ташкил этилган UMS мобил алоқа қўшма корхонасининг директори лавозимига Дмитрий Нагорнийни тайинлади. Бу ҳақда Anhor.uz таҳририятига компаниядаги манба хабар беради. 

Дмитрий Нагорний 1972 йилда туғилган. Томск давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – юрист. Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятини 1998 йилда бошлаган бўлиб, МТСнинг Новосибирск областидаги филиалининг юридик маслаҳатчисидан, то “МТС-Сибирь” филиалининг юридик департаменти директоригача бўлган йўлни босиб ўтди.

2013 йил августидан МТСнинг Олтой ўлкасидаги филиалининг директори лавозимида ишлади.

Олдин хабар берганимиздай, Ўзбекистонда UMS мобил оператори шу йилнинг 1 декабрида тўлақонли ишга тушади.  
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.