Ўзбекистондаги таълим муассасаларида sms-турникетлар жорий этилади

Ўзбекистондаги таълим муассасаларида sms-турникетлар жорий этилади

Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида республика таълим муассасаларида турли замонавий технологиялар, хусусан, sms-турникетлар жорий этилади.

Ана шундай турникетлар тизими 2012 йил Миробод компьютер технологиялари коллежида жорий этилган эди. Унинг асосий мақсади коллеж ўқувчиларининг давоматини назорат қилиб боришдан иборат.

Тизим қуйидагича ишлайди: таълим муассасасига кириш жойида назорат тизимига эга электрон ўтиш турникети ўрнатилади. Коллеж ўқувчилари, ўқитувчилар ва бошқа ходимларга электрон пластик карталар-пропусклар берилади, улар шахсни тасдиқловчи гувоҳнома вазифасини ҳам ўтайди. Ўқувчилар ва уларга берилган карточкалар ҳақидаги маълумот тизим хотирасида сақланади.  

Турникетдан ўтиш учун карточка ундаги махсус таблога яқинлаштирилади. Тизим ундаги маълумотларни автомат тарзда ўқийди ва агар у тизимда рўйхатдан ўтган бўлса, ўтиш йўлкаси очилади. Акс ҳолда у ёпиқлигича қолади. Ўқувчи коллеж биносига кираётганида унинг ота-онаси бола бинога киргани ёки ундан чиққани ҳақидаги смс–хабарни олади.

Шу билан бирга ҳар куни ота-оналарнинг мобил қурилмаларига фарзандлари учун уй вазифалари ҳақидаги хабарлар ҳам жўнатилади.

“UzReport” нашрининг қайд этишича, смс-турникетларнинг шубҳасиз афзалликлари уларнинг аста-секин бошқа таълим муассасаларида ҳам жорий этилишига туртки бўлмоқда.   

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.