“Facebook”да Эбола безгагига қарши курашиш учун хайр-эҳсон тугмачаси пайдо бўлади
Бутун дунё фойдаланувчиларининг хайр-эҳсони Қизил Хоч Халқаро федерацияси, Халқаро тиббиёт корпуси ва “Save the Children” жамғармасига тушади, деб ёзади “ictnews” нашри.
Ушбу тугмача фойдаланувчиларнинг саҳифасида “шу ҳафта давомида”, яъни ноябрь ойи ўртасигача ишлаб туради.
Маълумотларга кўра, “Facebook” Ғарбий Африканинг безгак қамраб олган мамлакатларига 100 та сунъий йўлдош алоқаси терминалларини етказиб берилишини тўлайди. Ушбу терминаллар ёрдамида Гвинея, Либерия ва Сьерра-Леонедаги тиббиёт ходимлари интернетдан фойдаланиши, бошқа шаҳарлардаги ҳамкасблари билан алоқага чиқиши ва олинган маълумотлар билан ўртоқлашиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар