Тошкентда сотилаётган “Apple iPhone 6” смартфонларининг нархлари эълон қилинди
Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида сотилаётган “Apple iPhone 6” смартфонларининг 9 ноябрь ҳолатига кўра нархлари эълон қилинди, деб ёзади “Дарё” нашри.
Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:
Apple iPhone 6 (16 Гб хотирали тури) — 2 700 000 сўм;
Apple iPhone 6 (64 Гб хотирали тури) — 3 000 000 сўм;
Apple iPhone 6 (128 Гб хотирали тури) — 3 800 000 сўм.
Ушбу смартфонда 4,7 дюймли 1334×750 пикселли дисплей, 64 битли “Apple А8” чипи, 8 мегапикселли асосий камера, 1810 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. “Apple iPhone 6” смартфони iOS 8 операцион тизимида ишлайди.
У 6,8 миллиметр қалинликка эга. “iPhone 5s” смартфони эса 7,6 миллиметр қалинликда ишлаб чиқарилган эди. Смартфон ўлчами катталиги боис ўчириб-ёқиш тугмаси “iPhone 5s”даги каби тепада эмас, ён томондан ўрин олган.
Смартфоннинг “Home” – асосий тугмаси икки марта босилганда, бутун дисплей пастга қараб тушади ва сиз дисплейнинг юқори ойнасини кўришингиз мумкин бўлади.
Шарҳлар