Франциялик мутахассислар Тошкент тиббиёт академияси қошидаги Ҳарбий-тиббиёт факультетида маърузалар ўқиди

Франциялик мутахассислар Тошкент тиббиёт академияси қошидаги Ҳарбий-тиббиёт факультетида маърузалар ўқиди

2014 йил 11−15 ноябрь кунлари Франция Қуролли кучлари Тиббий хизмати мутахассисларидан иборат делегация Тошкент тиббиёт академияси қошидаги Ҳарбий-тиббиёт факультети курсантлари ва профессор-ўқитувчилари жамоасига маърузалар ўқиш мақсадида иккинчи маротаба Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Франция элчихонасининг расмий сайти хабар беради, деб ёзади “Дарё” нашри.

Франциялик икки нафар ҳарбий врач ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳарбий-дала тиббиёти соҳасидаги тажрибаларини ўртоқлашди. Бунда асосий урғу тоғли жойларда жанговар ҳаракатлар шароитида тиббий хизмат билан таъминланишни ташкил этишга берилди. Франциялик мутахассислар тингловчилар билан бўлган самарали ва сермазмун мулоқотга юқори баҳо берди.

Мазкур тадбир ривожланиб бораётган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик доирасида ўтказилиб, у ҳарбий тиббиёт Франция ва Ўзбекистон қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири эканлигини кўрсатди. Томонлар 2015 йилда бошқа тадбирларни ҳам  ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.