МДҲ давлатлари олимлари Москвада СССР тарихининг янгича талқинини муҳокама қилмоқда
27 ноябр куни РФАнинг Москва умумий тарих институтида СССР тарихининг ҳозирги илмий дискурсдаги ўрнига бағишланган халқаро давра суҳбати ҳамда МДҲ давлатлари Тарих институтлари халқаро уюшмаси аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтади, дея хабар беради “Россия сегодня” нашри.
МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси кўмагида ташкил этилган тадбирларда Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Беларусь, Қозоғистон, Литва, Молдова, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Украина ва Эстониядан ташриф буюрган мутахассислар иштирок этади.
Тарихчи олимлар совет ўтмишининг тарих фанида ва МДҲ мамлакатларининг таълим соҳасида тутган ўрнига берилган баҳоларни таққослайди. Шунингдек институтлар раҳбарлари уюшманинг 2015 йилдаги фаолият режасини, жумладан МДҲ давлатлари ёш тарихчи олимлари учун Халқаро ёзги мактабни ўтказиш ва Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 70 йиллига бағишланган йирик халқаро илмий анжуманни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилади.
Ташкилотчиларнинг фикрича, Россия ва яқин хориж мамлакатларидан ташриф буюрган тарихчи олимларнинг мазкур учрашуви илмий ҳамжамиятдаги хайрихоҳлик ва конструктив муҳитни сақлаш учун катта аҳамиятга эга.
Шарҳлар