Маҳаллий олимларнинг ишланмалари саломатликни тиклайди
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг кимё факультети тадқиқотчилари қонни тўхтатадиган “Лаговин” ва “Глилогин” препаратларини яратди. Ҳозир улар амалий тажрибадан ўтказилмоқда.
Шунингдек, гриппга қарши препаратлар ҳам клиник синовлар босқичида турибди, масалан, гриппга қарши “Саврац” препарати, сил ва бронхиал астмага қарши препаратлар шулар жумласидандир.
Шамоллашга қарши қўлланиладиган “ГЛАС” дори воситаси эса клиник тажрибаларнинг барча босқичидан ўтказилиб, тиббий амалиётда кенг қўллаш учун рухсат берилди, дея хабар беради ЎзА.
Улашиш:
Шарҳлар