Ўзбекистонда улкан телескопли обсерватория барпо этилади

Ўзбекистонда улкан телескопли обсерватория барпо этилади

Ўзбекистон ва Россия “Суффа” халқаро радиоастрономик обсерваториясини қуриш лойиҳасини ҳамкорликда амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда Россия президенти В.Путин Тошкентга расмий ташрифи якунида маълум қилди.  

«Илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги энг муҳим лойиҳа – бу Ўзбекистон ҳудудида “Суффа” халқаро радиоастрономик обсерваториясини қуриш лойиҳасидир», – дея қайд этди Россия президенти.
 
Унинг сўзларига кўра, обсурватория улкан “РТ-70” радиотелескопи билан жиҳозланади, бу жумладан фазовий алоқалар соҳасида ноёб илмий тадқиқотларни амалга ошириш имконини беради.

“Суффа” халқаро радиоастрономик обсерваторияси (ХРАО) Ўзбекистондаги Туркистон тоғ тизмаси тармоғидаги баланд тоғли Суффа платосида, Тошкентдан 250 км (Зомин қўрғонидан 50 км) масофада жойлашган.  

Радио обсерватория қурилиши учун жой 5 йил давомида изланган бўлиб, унинг биринчи тамал тоўи 1981 йил май ойида қўйилган. 1981-1991 йилларда бу ерда астрологик иқлимни кузатиб бориш билан шуғулланувчи метеостанция фаолият кўрсатган. 1985 йилда эса “Суффа” ХРАО бинолари ва иншоотлари лойиҳаси ишлаб чиқилди, бироқ 2005 йилда лойиҳа сезиларли даражада ўзгартирилди.

Ўзбекистон томонидан молиялаштириш йўқлиги боис бу ерда 90-йиллар бошидан 2005 йилгача қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилди, дея хабар беради «UzDaily” нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.