Тошкентдаги Инха университети талабаси Севинч Махмудова Даун синдромига эга болаларнинг ота-оналари учун «Sun Child» мобил иловасини ишлаб чиқди. Махмудова “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” 3-Республика танловининг совриндорига айланди, дея қайд этади университет матбуот хизмати.
 
“АКТ соҳасидаги энг яхши инновацион лойиҳа” тоифасида Ўзбекистон аёлларининг энг яхши инновацион лойиҳалари юзталигидан ўрин олган «Sun Child» иловаси “офтоб” болаларининг ота-оналарига ёрдам тариқасида яратилди. “Бола харитаси” ва “Сўровнома” илованинг асосий тоифаларига айланди, улар ёрдамида ота-оналар ўз фарзандининг ривожланиш динамикасини кузатишлари мумкин. Шунингдек иловада мотивацион мультимедиа материаллари ва ногирон болаларга консультациялар берувчи шифокорлар базаси тўпланган.


Фотосуратда: Севинч Махмудова (Инха университети матбуот хизмати)

«Бундай иловани яратишга бежиз қарор қилганим йўқ. Менинг оиламда бошқача бола бор – кичик укам Даун синдроми билан туғилган. Ота-онам бу борада жуда ташвишга тушишганди, чунки ҳеч қаерда қўллаб-қувватлов олишмади. Ҳатто шифокорлар ҳам бир овоздан боладан воз кечишни, у “одам бўлмаслиги”ни ва узоқ яшамаслигини маслаҳат беришди. Аммо биз бу мавзуни кўп ўргандик. Агар уларнинг ривожи билан чақалоқлигидан шуғулланса, “офтоб” болалари одатий ўқув муассасаларига бориши, нормал болалар сингари ўсиб-ривожланиши мумкин экан. Ҳозир укам 6 йшда, у оддий болалар боғчасига боради», - дейди Севинч.
 
Айтиш жоизки, Севинч ўзининг мобил иловаси учун Орегона университети (АҚШ) профессорлари томонидан ишлаб чиқилган сўровномадан фойдаланган. Талаба уни соддалаштирди ва саволлар ва жавобларни автоматлаштирди, шунингдек илова тилини фойдаланувчи телефони тилига мослаштирди.
 
 «Даставвал иловада ота-она бола харитасини яратади, унда боланинг оғирлиги, бўйи, ёши кўрсатилади. Кейин сўровнома орқали улар боланинг ривожланиш даражасини ва ривожланишнинг ёшга мувофиқлигини аниқлайди. Масалан, бола бир ёшда, у ўтиради, эмаклайди, мустақил равишда қўлида қандайдир буюмларни ушлаши мумкин, эмоцияларга жавоб қайтаради ва ҳ.к. Бола ривожидаги динамикани кузатиш учун сўровдан ҳар икки ойда бир марта ўтиш тавсия этилади», - дейди талаба қиз.
 
Севинч иловани шу йил ёзда ишга туширмоқчи. Бироқ бунинг учун унга сўровнома яратувчиларидан ундан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олиши керак. Шу боис талаба қиз ҳомий изламоқда. Севинчнинг айтишича, бугунги кунда Даун синдромига эга болалар муаммоси билан ҳеч ким шуғулланмайди. Барча тадбирлар ва “Офтоб” болаларини ривожлантириш марказлари кўнгиллилар томонидан ташкил қилиниб, одатда, улар шундай ўзгача фарзандларга эга оилалардан иборат. Талаба унинг иловаси нафақат амалий маълумотлари билан, балки мотивацион фотосуратлари ва видеороликлари билан ҳам кўплаб ота-оналарга ёрдам бериши мумкин.