J’son & Partners Consulting: Ўзбекистонда мобил интернет аҳоли учун жуда қиммат

J’son & Partners Consulting: Ўзбекистонда мобил интернет аҳоли учун жуда қиммат

Ўзбекистон мобил интернет кириб бориши бўйича тузилган рейтингда МДҲ давлатлари орасида охирги ўринлардан бирини эгаллади (35%). Ҳозир мамлакат фақат Тожикистондан (31%) олдинда холос. Бу борада биринчи ўрин Арманистоннинг (68%) қўлида бўлса, иккинчи ўринда Қозоғистон (67%) бормоқда. Бу ҳақда J’son & Partners Consulting таҳлил компаниясининг тадқиқотида сўз боради.
 
Ўзбекистонда ушбу хизмат турини кўрсатиш бўйича кўрсаткичларнинг паст даражаси мобил трафикнинг ўртача иш ҳақига нисбатан юқори тарифлари ҳамда смартфонлар кам ишлатилиши (аҳолининг 13-14 фоизи) билан боғланмоқда.   
 
“Тўртинчи авлод” тармоқларига (4G/LTE) тўхталадиган бўлсак, 2014 йил май ойи боши ҳолатига кўра LTE тармоқлари Белоруссиядан ташқари кўриб чиқилган МДҲ мамлакатларининг ҳаммасида, 3G тармоғи эса барча мамлакатларда ишга туширилган. Бунда Озарбайжон ва Тожикистондан ташқари ҳамма ерда бугунги кунда мавжуд бўлган 3G-технологияларининг энг тезкори – DC HSPA+ – амал қилади. У маълумотларни юклашнинг энг юқори – сониясига 42 мегабит тезлигини таъминлайди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.