Коронавирусни даволаш мумкин, даволаш усули ўзбекистонлик олим томонидан топилди

Коронавирусни даволаш мумкин

COVID19 (коронавируснинг илмий номи) қурбонларининг сони 2600 кишига етди, вирусни юқтирганлар сони эса 79 минг кишидан ортди, 24 мингга яқини соғайиб кетди. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар аниқланмаган, аммо муаммо ҳамон долзарблигича қолмоқда. Anhor.uz мухбири Ўзбекистон ФА Материалшунослик институтининг 1-сонли лабораторияси мудири, олим Рустам Рахимов билан учрашди. Тиббий мақсадларда инфрақизил диапазонда нурланишнинг тор спектрини қўллаш у олиб бораётган тадқиқот йўналишларидан бири ҳисобланади.
 
Аnhor.uz: Сизда коронавирусни даволаш учун дори ёки даволаш методи борми?
 
Рустам Рахимов: Грипп вирусининг янги ва янги  штаммлари муайян даврийлик билан барқарор пайдо бўлиб туради. Кейин эса вакцина излаш бўйича мураккаб изланишлар олиб борилади. Натижада, катта одам йўқотишлари кузатилади.

Аммо бизнинг турли этиологиядаги вирусларга қарши курашишда самарали бўлган методимиз ҳозирча расмий тузилмалар томонидан талабга эмас, ҳолбуки у аллақачон мамлакатимизда ҳам, хорижда ҳам барча клиник синовлардан ўтган. У Германия, Малайзия, Россия, Греция, Эстония, Грузия каби мамлакатларда синовлардан ўтган ва қўлланишга рухсат берилган. Шунингдек унга 2003 йилдаёқ АҚШнинг FDA сертификати олинган.

Ўзбекистонда бизнинг методимиз бўйича бир нечта хусусий клиника муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.
 
Аnhor.uz: Методнинг моҳияти нимадан иборат?
 
Рустам Рахимов: Методнинг моҳияти шундан иборатки, ҳар қандай вирус – бу тегишли ферментга эга ДНК ёки РНК бўлиб, ушбу фермент унинг нусха кўчириш ва кўпайишини амалга оширади. Масалан, одам иммун танқислиги вируси бу Ревертаза, А гепатити – РНК-полимераза, B гепатити – ДНК-полимераза ва ҳ.к. Агар ушбу фермент ўзгартирилса, унда вирус ўзидан нусха кўчира олмайди ва шу тарзда нобуд бўлади.
 
Аnhor.uz: Бу қандай ишлашига унчалик тушунмадим…
 
Рустам Рахимов: Ўзбекистонда узун инфрақизил диапазонда юқори зичликдаги импульсларни ишлаб чиқарувчи махсус керамика ишлаб чиқилган. Бу импульслар вирусларнинг кўпайиш жараёнини тўхтатади, шу боис улар нобуд бўлади. Ушбу импульс энергияси катта узунликдаги тўлқинлар нурланиши кўринишида тақдим этилган, шу боис у одам учун нафақат зарарсиз, балки фойдали ҳамдир, чунки нормал моддалар алмашинуви жараёнларини ушлаб туришга ёрдам беради.

Вируслар нобуд бўлганидан кейин ҳосил бўладиган моддалар ҳужайралар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари каби ютилиши мумкин.
 
Ушбу методнинг хусусияти шундаки, бу импульслар фақат бегона ва организм учун зарарли субстанцияларгагина таъсир қилади, бунда у бизнинг нормал жараёнларимизга таъсир кўрсатмайди.
 
Айнан шу боис ушбу метод учун, ножўя самараларсиз, ҳар қандай турдаги вирусларни йўқ қилиш бўйича чекловлар йўқ.
 
Аnhor.uz: Коронавирусни даволашда методингизни самарали деб айтиш мумкинми?
 
Рустам Рахимов: Менга бир неча йил давомида ушбу методни бирга синовдан ўтказган германиялик ҳамкасблар мурожаат қилишди. Ҳозир нафақат метод борасида, балки етарлича катта ҳажмда шифобахш нурларни чиқариши керак бўлган мосламалар ва қурилмаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида ҳам музокаралар олиб борилмоқда. Лойиҳа инвестицияларни талаб қилади, лекин бу муаммо эмас.
 
Аnhor.uz: Унда муаммо нимада, нега тезкор қарорлар қабул қилинмаяпти?
 
Рустам Рахимов: Ҳозир сўз ушбу нурлатгичларни саноат кўламларида Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ҳақида бормоқда. Мен бу ихтирони Ўзбекистоннинг мулки деб ҳисоблайман, қурилмаларни ҳам шу ерда ишлаб чиқариш керак, акс ҳолда фуқароларимиз учун қурилмаларнинг қиймати ва шунга мос равишда даволаниш ишлари ҳаддан ташқари қимматга тушади.

Қурилмани йиғиш ишларини эса ҳар бир конкрет мамлакатда амалга ошириш керак. Музокаралар ҳам шу ҳақда бормоқда.
 
Бундай керамикани фақат мен мудирлик қиладиган “Физика-Қуёш” ИИЧБ Материалшунослик институти лабораториясида тайёрлаш мумкин. Гап шундаки, кўпгина жараёнлар юқори зичликдаги концентрацияланган қуёш нурлари таъсири остида ўтказилиши керак. Маълумки, зарур параметрларни таъминлай оладиган дунёда фақат иккита печ мавжуд: Ўзбекистонда ва Франциядаги Фон-Роме-Одейо-Виадаги Оделио қуёш печи. Аммо Францияда функционал керамикани ишлаб чиқиш билан шуғулланишмайди. Фақат Ўзбекистон қолади.
 
Бундай керамикани ишлаб чиқаришга кўплаб мамлакатларда – АҚШ, Германия, Россия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларда уриниб кўришди, аммо натижа бўлмади.
 
Методлар ва клиник синовлар натижалари ҳақида батафсил “Функционал керамика” сайтида баён этилган. 
 
Маълумотнома: Ушбу ишланма бўйича маҳаллий ва халқаро патентлар олинган:

·          Rustam K. Rakhimov. № 5,472,720 сонли АҚШ патенти, рўйхатга олиш санаси 5.12.1995. Treatment of materials with infrared radiation (Elena V. Kim билан ҳаммуаллифликда)
·          Rustam K. Rakhimov. № 5,350,927 сонли АҚШ патенти, рўйхатга олиш санаси 27.09.1994. Radiation emitting ceramic materials and devices containing same (Elena V. Kim билан ҳаммуаллифликда)
·          Rakhimov Rustam. № US 6,200,501 B1 сонли АҚШ патенти, рўйхатга олиш санаси 13.03.2001. Electroconductive ceramic material
·          Rakhimov Rustam. № US 6,251,306 B1 сонли АҚШ патенти, рўйхатга олиш санаси 26.06.2001. Infrared radiation emitting ceramic material
·          Rakhimov Rustam Khakimovich. № US 6,379,377 B1 сонли АҚШ патенти, рўйхатга олиш санаси 30.04.2002. Use of infrared radiation in the treatment of oncological disorders
·          Рахимов Р.Х. № 001194 сонли Евросиё патенти, рўйхатга олиш санаси 30.08.2000. Бемор организмини даволаш усули
·          Рахимов Р.Х. № 001411 сонли Евросиё патенти, рўйхатга олиш санаси 16.11.2000. Бемор организмини даволаш усули «Рахимов RC» (Рахимов Х.Р., Муратходжаев Н.К., Кузнецов В.Н. билан ҳаммуаллифликда).
·          Рахимов Р.Х. ЎзРнинг № 5636 сонли дастлабки патенти, рўйхатга олиш санаси 21.04.1998. Бемор организмини даволаш усули
·          Рахимов Р.Х. ЎзРнинг № 6010 сонли дастлабки патенти, рўйхатга олиш санаси 23.09.1999. «Рахимов RC» бемор организмини даволаш усули.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.