Россияда Tinder’нинг сунъий интеллектга эга аналоги ишлаб чиқилди
Россиялик дастурчилар сунъий интеллект асосида танишув сайтини яратдилар. Эр-хотинни топиш параметрлари сифатида тизим Cаттеллнинг психологик тестига асосланади – рўйхатдан ўтишда фойдаланувчи бир нечта саволларга овозли жавоб беради ва келажакдаги жуфтининг муҳим шахсий хусусиятларини кўрсатади. Кейинчалик, нейрон тармоқ жавобларни таҳлил қилган ҳолда мос жуфтликни танлайди. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу қидирув концепцияси қизиқарли кўринади ва фойдаланувчилар орасида машҳурликка эришиши мумкин, аммо унинг ёрдами билан ҳақиқий муносабатлар ўрнатиши даргумон, дейилган.
Санкт-Петербург давлат университети дастурчилари онлайн танишув учун ноодатий функционалликка эга сайт яратишди.
«Бизнинг ғоямиз овоз ёрдамида белгиланган параметрларга мувофиқ жуфтликни танлашдир. Бунинг учун Каттеллнинг инсон характерини аниқлайдиган психологик тестидан фойдаланилган”, – дейди лойиҳа раҳбари Егор Красилников.
Илова қуйидагича ишлайди: рўйхатдан ўтгандан сўнг фойдаланувчи бир нечта овозли хабарларни ёзади. Ҳаммаси бўлиб фойдаланувчидан бешта саволга жавоб бериш сўралади. Уларнинг орасида сиз ҳаётдаги энг қизиқарли воқеани, ғайриоддий тажрибани, инсон қандай ютуқ билан фахрланишини ва идеал муносабатлар қандай бўлиши кераклигини тафсифлашингиз керак. Олинган овоз наъмуналари сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилинади ва нейрон тармоқ одамнинг характерини аниқлайди.
Жуфт топишнинг бу усули инновацион кўринишига қарамай, хатоларга олиб келиши мумкин, -деган оилавий психолог Наталя Наумова «Известия» нашрига берган интервюсида.
— Ихтирочилар бизни кўпроқ ҳайратга солишга ҳаракат қилмоқда. Аммо ихлоси қайтиши ҳам мумкин, чунки интонация одам ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин, лекин баъзида нотўғри хулосага келиш ҳам табиий. Натижада, технология чалғитиши ва умидсизликка олиб келиши мумкин, деган у.
Одамлар энди кўпроқ онгли равишда танишишга мойил, шунинг учун илованинг СИти мос инсонни топиш учун фойдаланадиган психологик тестларнинг ҳар қандай элементлари фойдаланувчи ишончини илҳомлантиради, дейди Мамба хизматининг ПР менежери Наталя Красилникова. Унинг сўзларига кўра, тест ғояси яхши ва кўплаб йирик танишув сайтларида қўлланилганди.
“Сунъий интеллектнинг ривожланиши ҳозирда биз фойдаланувчилар сифатида унинг ҳақиқий имкониятларини тўлиқ тушунмайдиган босқичда. Шунинг учун биз уларни ҳаётнинг барча жабҳаларида – касбий, ижодий, ижтимоий соҳаларда синовдан ўтказамиз. Баъзи жойларда бу тажрибалар муваффақиятлироқ натижаларни кўрсатмоқда, бошқаларида эса акси, – дейди КРОСнинг стратегия ва янги бизнес бўйича вице-президенти Ксения Касянова.
Унинг сўзларига кўра, СИ чизиқли ва мунтазам вазифаларни ҳал қилишда биздан кўра самаралироқ бўлиши аниқ. У ўтказадиган тажрибаларини тармоққа юкланган маълумотлар асосида амалга оширади. Уларга асосланади, у расмлар, матнлар ва ҳатто овозларни моделлаштиради.
“Овозлардан фойдаланишда биз ҳақиқатан ҳам ахлоқий дилеммага дуч келяпмиз. Мухлислар нейрон тармоғи томонидан маълум бир машҳур кишиларнинг овози асосида яратилган қўшиққа қандай муносабатда бўлишлари керак? Ўқитувчилар эса – нейрон тармоғи томонидан тайёрланган, лекин кимдир ҳимоя қилган дипломгачи?» – дея фикр билдирган эксперт.
Ижтимоий ўзаро муносабатлар ҳақида гапирганда, ахлоқий дилемма чуқурлашади. Бизнинг реал ҳаётимиз давомида мураккаб йўллар билан тўпланган ижтимоий тажрибаларимиз СИ томонидан таҳлил қилиниши даргумон. Шунинг учун, танишишнинг дастлабки босқичида нейрон тармоқ ҳақиқатан ҳам инсонга хос бўлган суҳбатга ўхшаш алоқани қўллаб-қувватлаши мумкин (буни яқинда кенг тарқалган ва муҳокамага сабаб бўлган воқеа кўрсатган). Келажакда сунъий интеллект ўзида мавжуд бўлган маълумотларга таянади, бу ҳақиқий одамнинг хулқ-атворини эмас, балки, агар биз ўзгармаганимизда ёки фақат онлайн яшасак, у бўлиши мумкин бўлган инсоннинг версиясини ифодалайди. Бундай вазиятда шерик, ҳақиқий ҳаётда учрашганда, муқаррар равишда бошқа одам у билан мулоқот қилаётганини ҳис қилади.
«Шу маънода, сунъий интеллект, албатта, ижтимоий меъёрлар ва нақшларни шубҳа остига қўяди ҳамда ҳақиқий жамиятда алоқа ва муносабатларни ўрнатиш муаммосини янада кучайтириши мумкин. Бироқ, ҳозирча сунъий интеллект ижтимоий алоқаларни ўз зиммасига олади, дейишга ҳали эрта», – дейди Ксения Касянова.
Шарҳлар