Маиший чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаган шахслар жаримага тортилди

Ecopoytaxt
Фото: Ecopoytaxt

Чилонзор тумани, КХАЙ кўчаси, 1/1-сонли уй ёнига фуқаро томонидан ноқонуний равишда ҳар хил турдаги чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташланганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.

«Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан МЖтК нинг 91¹-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 020 000 сўм миқдорда жарима белгиланди ва шу шу каби ҳолатлар қайта такрорланмаслиги, белгиланмаган жойларга ноқонуний чиқинди ташламаслик бўйича қатъий огоҳлантириш берилди», – дейилади хабарда.

Шунингдек, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув кўчаси, 10-сонли аҳоли яшаш хонадонлари олдига фуқаро С.С томонидан ноқонуний равишда қурилиш-таъмирлаш ишларида ҳосил бўлган чиқиндиларни жойлаштирганлиги қайд этилган.

«Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан МЖтК нинг 91¹-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 340 000 сўм миқдорда жарима белгиланди ва шу шу каби ҳолатлар қайта такрорланмаслиги, белгиланмаган жойларга ноқонуний чиқинди ташламаслик бўйича қатъий огоҳлантирилди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.