Россиялик блогер Қарши яқинидаги чиқинди уюмларини тозалашни ташкил қилди
Россиялик блогер Костя Ткачёв Қаршидан беш километр узоқликда пакетлар билан тўлдирилган бутун саҳро мавжуд бўлган Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
"Чиқиндихона улкан очиқ майдон яқинида жойлашганининг ўзига хос хусусияти туфайли, полиэтилен пакет каби енгил маиший чиқиндилар саҳро бўйлаб юзлаб метрларга шамол томонидан сочиб ташланган".
Дастлаб блогер якка ўзи пакетларни йиғишни бошлади. У тозалашга бир киши 110 кун, 10 киши 11 кун, 50 киши икки кун сарфлаши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди.
Пакетлар билан ифлосланган чўлнинг ҳажми 35 кубометрни ташкил қилади. "Таққослаш учун, бундай ҳажм Италиядаги Пиза минорасига тенгдир", дейди у.
Кейинчалик блогерга яна 13 киши қўшилди, улар ҳудуднинг тўртдан бирини тозалашга муваффақ бўлишди. Йиғилган паетлар қайта ишлаш заводига юборилди, корхонада улар гранулалар шаклида қайта ишланди, ҳозир улар аллақачон пакетларга айлантирилди.
Фотосурат: Костя Ткачёвнинг Youtube-каналидан скриншот
Блогер нима учун ҳудуднинг фақат тўртдан бир қисми тозаланганини қуйидагича тушунтирди.
“Биринчидан, бу ҳақиқатан ҳамжуда қийин. Биз суперқаҳрамон эмасмиз, ҳаммасини қўлимиздан келганича қилдик. Иккинчидан, агар биз бутун чиқиндихонани тозалаганимизда, одамларнинг онгида қандай фикрларни қолдиришимизни тасаввур қилинг. "Бизда ахлатхона бор эди, қандайдир болалар келишди, улар ҳамма нарсани ҳал қилишди, энди муаммо йўқ".
Костя Ткачёв "Одамга балиқ эмас, қармоқ беринг" деган мақолга ишора қилади.
Фотосурат: Костя Ткачёвнинг Youtube-каналидан скриншот
"Ушбу видеода мен буни қандай қилиб умуман амалга оширишни кўрсатмоқчи эдим: маълум бўлдики, сиз дам олиш кунлари нафақат чойхона ёки кинотеатрларга боришингиз мумкин, нафақат бу ҳақда гапиришингиз мумкин, балки бугуннинг ўзидаёқ нимадир қилишни бошлашингиз мумкин ".
Блогер бошқа ҳеч бир сайёҳ бу пакетларни кўришини истамаяпти. "Бундан ташқари, мен бу ишда иштирок этган одамлар томонидан тўғри занжир реакцияси бошланганига ишонаман".
Шарҳлар