Экзитпол дегани ўзи нима?
1. Лекин, экзитпол дегани нима ўзи?
Бу социологик хизматлар, ОАВ, партиялар ва бошқа ташкилотлар томонидан сайлов участкаларидан овоз бериб чиққан фуқароларнинг сўров қилиш маросими.
2. Барибир тушунарли эмас, оддий сўзлар билан тушунтирса бўладими?
Сайлов участкаларидан овоз бериб чиққан фуқаролар аноним тарзда улар кимга овоз берганликлари тўғрисида сўралади. Бундай маълумотлар расмий натижалар билан солиштирилиб, текшириш учун фойдаланилади.
3. Тушунарлиға ўхшайдику, лекин экзитпол нима учун керак?
Экзитполнинг иккита функцияси бор: хабар берувчи ва назорат қилувчи. Биринчиси аҳолини сайловларнинг дастлабки натижалари билан таништириш, иккинчиси - натижаларни ўзгартириш имкониятини камайтириш.  
4. Экзитполни кимлар ўтказиши мумкин?
Экзитполни ОАВ, социологик хизматлар, иштирок этувчи партиялар ва халқаро ташкилотлар ўтказишлари мумкин. Украинадаги экзитполларни «Илька Кучерива номли демократик ташаббуслар» Жамғармаси, Киев социология халқаро институти ва Александр Разумков номидаги Украинанинг иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар Маркази ўтказишган. Улар биргаликда 400 сайлов участкаларидан чиққан 17 956 респондентлар сўровини ўтказишган. Экзитполларни Украинанинг ОАВ ҳам ўтказишган. 
Обуна бўлинг: