Руҳшунос, психотерапевт, психиатр — фарқи нимада

Фото: pexels.com

Нимаси билан фарқ қилади

Руҳшунос (психолог), психиатр и психотерапевт — ёрдам кўрсатишда турли ролга ва ёндашувларга эга турли мутахассислар. 2-сонли шаҳар психо-неврология диспансерининг бош шифокори, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидоли Гулнора Ҳалмамедовна Пирлиева иштирокида улар орасидаги фарқни, кимга қандай муаммо билан мурожаат қилиш кераклигини кўриб чиқамиз.

Руҳшунос, яъни психолог ким

Руҳшунос – бу гуманитар ёки тиббий маълумотга эга бўлган (ихтисослигига боғлиқ) мутахассис. Руҳшуноснинг асосий воситаси суҳбат бўлиб, унинг ёрдамида у инсоннинг ҳиссий ҳолатини баҳолай олади, унинг бошидан кечирганларининг сабабларини аниқлайди ва муаммони ҳал қилиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади.

Психологиянинг турли соҳаларига ихтисослашган руҳшуносларнинг бир неча турлари мавжуд.

Оила руҳшуноси ким

Оила руҳшуноси доимий муносабатда бўлган эр-хотинларга маслаҳат беради, шунингдек, ота-оналар ва болалар ўртасида юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.

Клиник руҳшунос ким

Тиббий маълумотга эга клиник руҳшунос ақлий, ҳиссий ва хулқ-атвор бузилишларини баҳолаш, ташҳис қўйиш ва даволаш билан шуғулланади. Бу одамларга ўткир муаммолардан (яқин кишининг ўлими, ажралиш, стресс ва бошқалар) оғир сурункали касалликларгача бўлган руҳий муаммоларни енгишга ёрдам беради. Клиник психология психиатрия билан кўплаб умумий хусусиятлар ва вазифаларга эга. Мутахассислар шифохоналарда, тиббий ва реабилитация марказларида, мактабларда, қамоқхоналарда ишлаши мумкин.

Ижтимоий руҳшунос ким

Ижтимоий руҳшунос ижтимоий гуруҳлар ичидаги муносабатларни ўрганади. Бу оила, ишлаб чиқариш жамоаси, дўстлар доираси ва бошқалар бўлиши мумкин. У инсоннинг жамиятдаги хатти-ҳаракатларига ташҳис қўяди, унинг бошқалар билан мулоқот қилиш жиҳатларини ўрганади, бузилган алоқаларни ўрнатишга ёрдам беради ва реабилитация давридан муваффақиятли ўтишга кўмаклашади.

Педагог-руҳшунос ким

Педагог-руҳшунос – бу болалар ва ўсмирларнинг руҳий ривожланиши, ижтимоий мослашиши ва хулқ-атвори учун масъул бўлган мутахассис. У болаларни бошқалар билан тил топишишга ўргатади, шахсий ва шахслараро муаммоларни ҳал қилади, мулоқот қобилиятларини, фойдали шахсий фазилатларни ривожлантиришга ёрдам беради, хатти-ҳаракатлардаги оғишларни аниқлайди, тузатиш ишларини олиб боради, шунингдек, таълим муассасаларида руҳий муҳитни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқади.

Психиатр ким

Психиатрнинг вазифаси руҳий касалликларга чалинган шахсларга ташҳис қўйиш, даволаш ва реабилитация қилишдан иборат. У баъзан жуда кучли дори-дармонларни қўллайди, психологлар эса дориларни қўлламасдан ҳаётий психологик муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.

Психотерапевт ким

Психотерапевт – бу психосоматик бузилишларни дорилардан фойдаланмасдан ташҳис қўйиш ва даволаш билан шуғулланадиган мутахассис (психиатрдан фарқли ўлароқ). Психотерапевтнинг фаолияти ҳолатнинг ўзгаришига олиб келган руҳий муаммоларни аниқлаш ва уларни енгиб ўтишга, яъни психикани тузатишга қаратилган.

Психиатр ва психотерапевт – бу психиатрия ёрдамини кўрсатишнинг замонавий усулларини мунтазам равишда ўрганиш орқали ўз касб маҳоратини доимий равишда ошириб борувчи олий тиббий маълумотга эга бўлган шахслар.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.