Кино саводхонлик: Ўзбек киносини биласизми / видеоподкаст
Anhor.uz таҳририяти Медиасаводхонликни ошириш, уни мунтазам тарғиботи йўлида қатор лойиҳа ва тадбирларни амалга оширган. Бугундан бошлаб айнан, Медиасаводхонлик йўналишида навбатдаги “Ўзбек киносини биласизми?” видеоподкастлар сериясини бошлайди.
Кино ўзи нима, нега томошабин унга фақатгина кўнгилочар восита сифатида қарашга ўрганиб қолди. Ўзбек киноси бугун томошабинни қай даражада ўзига тортяптию, не чоғлик ундаги саҳналар кишига маданий ҳордиқдан ташқари, оддий ҳаётни англаш, кўрган кечирганларининг аксини кинода кўриш ва саводхонлик даражасини оширмоқда.
Бугун айнан, Ўзбек киносининг тарихи, тараққиёт босқичлари ва томошабин ҳаётидаги тутган ўрни мавзусидаги муҳокама майдонида менга ҳамроҳ Сизу бизга яхши таниш чеҳралар ҳам бор. Улар маҳоратли актриса, кино ва театрдаги роллари орқали халқимиз кўнглига яқин бўлган инсон, Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси, “Дўстлик” ордени соҳибаси Муҳаббат Абдуллаева ҳамда ушбу лойиҳамизнинг доимий эксперти ва мутахассиси, киношунос, кинотанқидчи, ЎзДСМИ профессори Феруза Файзиевалар Anhor.uz студиясининг меҳмони бўлишади.
Шарҳлар