Бешинчи ҳикоя. Малика
Мен оиладаги учинчи фарзандман. Бутун умр турмушга чиқиб, катта, оқ мебеллар билан жиҳозланган уйда тураман деб, орзу қилар эдим. Мени Фарғоналик Юсуф деган йигитга турмушга беришди. Юсуф яхши, лекин қамбағал йигит эди. Рисоладагидек, таҳминан бир йил ўтгач, ўғил туғдим.
Боламни бешикда тебратиб ўтирар эканман, кўп пул ишлаб, катта, икки қаватли уй олганимизни, уни башанг жиҳозлар билан ясатганимизни, уғлим Аброрни Тошкентга яхши ўқишларга жўнатганимизни тасоввур қилардим. Худди-ки қариндошларимиз келганида, мен башанг ясаниб, уларнинг олдига бой дастурхон ёзиб, кутганимни, биз қандай ҳурматли оила эканимизни ҳамма гапираётганини…
Мен эрим билан доим ўз орзу-ҳавасларим тўғрисида гаплашар эдим. Кунларнинг бирида Юсуф уйга келгач, бир оғайниси Россияга бориб талай пул ишлаб келганини айтиб берди. Қизига зўр тўй қилган эмиш… Энди Россияга бориш тўғрисида кўп гаплашар эдик, суриштирар эдик, маълумотлар йиғар эдик.
Аҳир, кетишга қарор қилдик. Отамникига бориб, айтганимизда, отам борманглар деб ялинди, қулоқ солмай кетавердик.
Кетганимиздан сўнг отам вафот этди, оилам эса мени айбдорга чиқарди: «У шундай куюндики, юраги кўтармади», – деб, гапиришар эди. Менга бу жуда оғир ботар эди.
Россияга келганда, ҳамма нарсани биламиз деб ўйлаган эдик, бироқ жуда гўл, анойи эканмиз. Бизнинг ватандошларимиз бизларни, уз юртдошларини алдаб кетади деган фикр умуман бошимизга келмаган. Бизни олиб келган одам – Сардор, паспортларимизни олиб қўйди–да, йўл харажатларни қайтаришимизни талаб қилди. Кейин, қарзларимизни бошқа одамга сотганлигини айтиб, унга ишлаб қайтарасанлар деди. Мени ва Юсуфни бошқа-бошқа хўжайинларга бериб юбордилар, кўришишга ҳам имкон, деярли, йўқ эди…
Мен хизмат қилган уй баланд девор ортида эди, ташқарига чиқаришмасди. Энг даҳшатлиси – мен болам билан бирга бутунлай уларнинг эҳтиёрида эдим. На ўзимнинг хужжатим бор, на боламнинг, бизлар умуман ҳақ–ҳуқуқсиз эдик. Ўзимни ва Анваржонни қуткариб қолиш учун ҳар нарсага боришга тўғри келди… Мен яна бир қиз ва уғил туғдим, лекин уларнинг отаси ким эканлиги ҳам билмайман. Энди мен учта ҳақ–ҳуқуқсиз болани онаси эдим…
Мен у ерда кўп яшадим, лекин кунларнинг бирида у даҳшатли жойдан қочишга муваффақ бўлдим. Қандай қилиб Фарғонага етиб борганимни эслашни хоҳламайман ҳам… Мени оилам қабул қилмади. Болаларим билан кўчада қолдим. Ҳеч нарсам йўқ – на уйим, на хужжатим, на болаларнинг хужжати, ҳеч нарса…
Лекин омадим кулиб боқди – «Меҳрибон» ННТ тўғрисида хабар топиб, уларга мурожаат қилдим ва улар менга ёрдам бердилар: ўзим паспорт олдим, болаларим метрикасини, уларни тиббий хизмат рўйхатига олишди, мактабга, боғчага боришади. Энди ҳаётимни бошқатдан, ҳавои орзулардан фориғ бўлган ҳолда бошлаяпман.
Шарҳлар