Аёллар бармоқларининг узунлигининг нисбати уларнинг маънавий аҳлоқ қиёфаларига таъсир қиладими?
Факт: Sof.uz “Олимлар: аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин” номли мақолани эълон қилди. Мақолада Оксфорд университети олимлари тадқиқот ўтказиб, чап қўлининг кўрсаткич бармоғи номсиз бармоғидан узунроқ бўлган аёллар ўз жуфтига хиёнат қилишга мойил бўлишларини аниқлашгани Biology Letters журналига асосланиб тасдиқланади. () унда тадқиқотлар натижалари эълон қилинади.
Олимлар нашрнинг ёзганидек, бармоқлар узунлиги ўзаро муносабати аёллар жинсий гормони эстрогенлар даражасини акс эттирганлиги тасдиқланади.Тадқиқотда жами 474 нафар киши иштирок этиб, улардан анкета тўлдиришни сўрашган, шунингдек анатомик кўрсаткичлари ўлчаниб, таҳлиллар олинган.
Чекинг:
Мақола ҳақиқатдан мавжуд. Бироқ мақола андрогенларнинг ҳосилага таъсир кўрсаткичи сифатини ва инсонларда социосексуал аломатларга таъсирини ўрганишга бағишланган. Бироқ бу тенгламада ирсиятнинг роли номаълумлигича қолмоқда.
Цитата: “Иккинчи ва тўртинчи рақамлар ўртасидаги нисбат (2Д:4Д) андрогенларнинг ҳосилага таъсир кўрсаткичи сифатида кенг қўлланилган ва инсонларда қатор социосексуал аломатлар билан боғлиқ бўлган. Бироқ бу тенгламада ирсиятнинг роли номаълумлигича қолмоқда. Бу ерда (N = 474) биз тестдан ўтказамиз, биринчидан, 2D: 4D ўртасида ҳамда тўққиз ирсиятда нейрокимёвий рецепторлар (AR, OXTR, AVPR1A, OPRM1, DRD1 / 2, ANKK1, 5HTR1A / 2A) бир нуклеотид полиформизмлар билан уйғунликда ва иккинчидан, рақамлар нисбати ва ирсий ўзгаришлар ва социосексуаллик ўртасида алоқа билан бавосита ифодаланади”.
Муаллифлар ёзишда давом этадилар: “Коррекциянинг замонавий услубларига оид муаммоларига қарамай, биз mpermнинг PLINK жойини ўзгартириш функциясидан фойдаландик. Тажрибалардан ҳеч бири репликацияни ўрганиш лозимлигига ишора қилган коррекцияни бошидан кечирмади. Бироқ бундан келиб чиққан ўгит шундан иборатки, бу натижаларни эҳтиёткорлик билан талқин этиш лозим”. Мақола илмий бўлиб, бармоқларининг узунлиги аёллар аҳлоқига боғлиқ эканлиги ҳақидаги ибтидоий изоҳга ишора қиладиган ҳақиқатдан йироқ.
Хулоса: Биринчи: Матн илмий тадқиқот натижаларини жўнлаштиришга қурилган. Иккинчиси: Мақола гендер-ҳақоратли тилда ёзилган бўлиб, маълумоти оз бўлган инсонларнинг нигоҳига тушгудек бўлса, қизлар ва аёллар тақдири учун реал салбий оқибатларга олиб келиши эҳтимоли бор.
Учинчиси, оилавий ҳаётдаги муаммолар –мураккаб муаммолар мажмуаси, муайян социумда бўлган икки инсоннинг тарбия ва ўзаро муносабатлари натижаси. Эр-хотинларнинг хиёнатини аввалдан айтиб бериш ва умуман бармоқлар узунлигига қараб ёки инсоннинг бошқа физиологик хусусиятлари асосида хиёнатга мойиллигини аниқлаш сира мумкин эмас.
Мақола – фейк. Илмий тадқиқотлар натижаларини соддалаштириш охир-оқибат илмий тадқиқотлар натижаларини бузилишига олиб келади.
Шарҳлар