Фактчек: интернетдаги маълумотга кўр-кўрона ишонаверманг
Маълумот:
Айрим телеграмм-каналларда 24 декабрдан 25 декабрга ўтар кечаси Сирғали туманида номаълум шахслар томонидан бир неча автомобилларнинг ойналари синдирилиб, салонларидан пул ва буюмлар ўғирлангани ҳақидаги маълумот тарқалиб кетди.
Маълумот ниҳоясида муаллифлар ИИББ ходимларини фаолиятсизликда айблайди.
Далиллар:
Автомобилларга зарар етказилганлиги ва автомобиллар салонларидан буюм ҳамда пулларнинг ўғирланганлиги факти бўйича маълумотлар ИИБга соат 8:05 да келиб тушган ва Сирғали тумани ИИБ ходимлари тезкор равишда воқеа жойига етиб келганлар, кузатув камерасидан воқеа тафсилотларини ўрганиб чиқиб, худди шу туман фуқаролари бўлган вояга етмаган шубҳали шахсларни қўлга олганлар.
Гумон қилинувчи шахсларга қарши Ўзбекистон ЖК 169-моддасининг 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Шу тариқа ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятсизлиги тўғрисидаги маълумотфейк эканлиги аниқ.
Шарҳлар