Фактчек: Шамунаби мақбараси барибир бузиб ташланди
Куни кеча ОАВда Қорақалпоғистондаги Шамунаби мақбарасининг бузилиши борасидаги шов-шувли ҳолат бўйича маданият Вазирлиги томонидан вазиятни изоҳлаш мақсадида тор таркибда матбуот анжумани йиғилгани ҳақидаги хабарлар тарқарди. Маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова сўзларига қараганда мақбарани ҳеч ким бузмаган, ва у аввалгидек янги қурилма ичкарисида қад кўтариб турибди.
Биз таҳририятда бу фактни текширию кўришга қарор қилдик. Сунъий йўлдошлар орқали суратга туширилган GoogleEarth дастурини очиб, Миздахан мажмуаси номини киритдик. Сўнгра 2017 йилнинг 30 июли ва 2017 йилнинг 30 августи саналарини (мувофиқ тарзда биринчи ва иккинчи фотосурат) киритдик. Бу кичик фактчекни ўзингиз мустақил равишда амалга ошириб кўришингиз мумкин.
Кўрсаткични ўнгга ёки чап тарафга ҳаракатлантиринг.
Дисклеймер. Мазкур мақола Европа Иттифоқи кўмагида тайёрланди. Бу мақоланинг мазмун-моҳияти Anhor.uz сайтининг жавобгарлиги остида бўлиб, Европа Иттифоқининг нуқтаи назарини ифода этмайди.
Шарҳлар